Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

санчиш ўлим ҳолатларидан бири, унинг сабаби эмас ва ҳоказо... Лекин бўйинни кесиш ва юрак тўхташи ўлим учун сабаб. Нима учун бу нарса ўлимнинг сабаби демаяпмиз? Бунга жавоб шуки, бўйинни кесиш ўз-ўзидан юзага келмайди. Бўйиннинг ўзидан ҳам, бошнинг ўзидан ҳам ҳосил бўлмайди. Балки у ўзидан ташқаридаги таъсир натижасида юз беради. Бу ўринда бўйинни кесиш ўлимнинг сабаби бўлиши мумкин эмас. Балки кесишни бажарган шахс сабаб деб гумон қилинади. Кесишнинг ўзи эмас. Чунки у ўзидан-ўзи юз бермайди. Балки ташқи таъсир натижасида бўлади. Шунингдек, юрак тўхташи ҳам ўз-ўзидан юз бермайди, балки ташқи таъсир натижасида ҳосил бўлади. Бу ўринда юракнинг тўхташи ўлимнинг сабаби бўла олмайди. Балки юракнинг тўхташига сабаб бўлаётган нарса ўлимнинг сабаби деб гумон қилинади. Юрак тўхташининг ўзи эмас. Чунки у ўз тарафидан эмас, балки ташқи таъсир натижасида юз берди. Шунга кўра, бўйинни кесишнинг ўзи ёки юракнинг тўхташи мутлақо ўлимнинг сабаби бўла олмайди. Демак, ўлим учун сабаб деб гумон қилинган нарса ташқи таъсир экан.

 

Бундан ташқари, Оллоҳ Таоло нарсаларда хусусият яратди. Агар хусусият йўқолса, унинг асари ҳам кетади. Қачонки шу хусусиятга эга нарсанинг ўзи бор экан, хусусият ҳам бўлади. Масалан, Оллоҳ Таоло кўзда кўриш, қулоқда эшитиш, асабларда ҳис қилиш ва ҳоказо хусусиятларни яратди. Нарсаларнинг бу хусусиятлари нарсанинг мавжудлигининг табиий натижасидир. Бу хусусиятлар нарсаларнинг сифати ўрнидадир. Масалан, сувнинг табиий сифати суюқлик, унинг хусусияти ташналикни қондириш. Моторнинг табиий сифати - ҳаракат, хусусияти - ҳарорат. Юракнинг табиий сифати - уриш, хусусияти - ҳаёт. Демак ташналикни қондириш, ҳарорат, ҳаёт уларнинг хусусиятларидан бўлиши билан бирга, бу нарсаларнинг табиий сифатларидан ҳамдир. Бу нарсаларда хусусиятнинг мавжудлиги хусусиятнинг асари бўлган амал учун сабаб бўлмайди. Худди шунингдек, хусусиятнинг йўқлиги унинг асари бўлган амалнинг йўқ бўлишига сабаб эмас. Буни шундай тушуниш мумкин: Ўтда ёндириш хусусияти борлиги ёндиришни вужудга келтиришга кифоя қилмайди. Демак, бу хусусият ёндиришга сабаб эмас. Модомики, ўтда ёндириш хусусиятиниг мавжудлиги ёндиришни вужудга келтиришга сабаб эмас экан, ўша хусусиятнинг йўқлиги ёндириш йўқлигига сабаб бўлолмайди. Шунингдек, юракда ҳаёт хусусиятининг мавжудлиги ҳаётни вужудга келтиришга кифоя қилмайди. Демак, у ҳам ҳаёт учун сабаб бўлолмайди. Модомики, ҳаёт хусусиятининг мавжуд бўлиши ҳаётни вужудга келтиришга сабаб эмас экан, юракдаги ҳаёт хусусиятининг йўқлиги ҳам ҳаётни йўқотишга сабаб бўлолмайди. Шунга кўра, бир нарсанинг кетиши унинг хусусиятлари йўқолишига сабаб дейилмайди. Бир нарсанинг хусусияти йўқолишига сабаб бўладиган нарса бу нарсанинг ўзидан ташқаридаги омилдир. Бу ташқи омил унинг хусусиятини кетказади. Нарсанинг ўзи эса хусусиятсиз қолаверади ёки нарсанинг ўзини ҳам, хусусиятини ҳам йўқотади. Демак, хусусиятни ҳам, унинг ўзини ҳам кетказган нарса хусусиятнинг кетишига сабабдир. Нарсанинг ўзи хусусиятни кетказишга сабаб эмас. Мана шу жиҳатдан, яъни ҳаёт бош тана устида бўлиши ва юракнинг уриш хусусиятларидан бири бўлганлиги

 

68-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260